Қовоқ сомса

  • 2015-09-14 13:53:38
  • 0
  • 0
  • 11944

Масаллиқлар

  • пиёз - 4 дона
  • ун - 500 гр
  • думба ёғ - 100 гр
  • сув - 1 стакан
  • туз - 1 бир чимдим
  • туйилган қора мурч - 1 бир чимдим
  • хамиртуруш - 25 гр
  • қовоқ - 800 гр

Тайёрлаш усули

Хамир тайёрланиши.

Хамиртурушли хамир қорасиз, бунинг учун илиқ сувга хамиртурушни солиб, туз билан бирга эритиб оласиз. Кейин қисм-қисмлаб ун солиб хамир қорасиз ва ошириш учун ўраб олиб қўясиз.

Оширилган хамирдан ёнғоқдей зувалачалар ясаб, урпоққа белаб, жўва билан қалинлиги 2 мм қилиб ёясиз. Ҳар бир жилдга ошқовоқ қиймадан солиб тўртбурчак шаклидаги сомсалар тугасиз (сомсани овал, думалоқ, учбурчак, ярим ой шаклида тугса ҳам бўлади).

Сомса 180 даража ҳароратда қизитилган духовкада пиширилади. Духовка патниси албатта ёғланиши шарт, акс ҳолда ёпишиб қолади. Сомсаларни духовкага солишдан олдин устига тухум сариғи суртиб чиқинг ва ҳоҳишга кўра седана ва кунжут сепишингиз мумкин. Сомсанинг усти қизғиш тус олса демак тайёр.

Қийма тайёрланиши.

Қиймасини тайёрлаш учун ошқовоқни иккига бўлиб, уруғи олиб ташлангандан сўнг, кубик ёки сомонча шаклида тўғрайсиз. Бунга ҳалқа-ҳалқа қилиб тўғралган пиёз, думба ёғи ёки майда тўғралган чарви ёғ, туз ва мурч қўшиб мижийсиз.

Таёр сомсаларни тандирдан узиб бироз тобини чиқариб дастурхонга тортасиз.