Қуш-тили

  • 2015-09-14 14:58:48
  • 0
  • 0
  • 21621

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 2 стакан
  • ун - 3 стакан
  • шакар - 3 ош қошиқ
  • тухум - 1 дона

Тайёрлаш усули

Тухум сариғини оқидан ажратиб оламиз
Идиш олинади ва унга 2 ст ун солинади. Уннинг ўрта қисмини кичик чуқурча қилиб тухум сариғини солинади.
Ушбу қоришмага шакар, уксусда оълдирилган сода ва оъсимлик ёгъини қоъшамиз.
Сўнгра кефир қўшилади.
Барча маҳсулотларни бир кўринишга келгунча аралаштирилади.
Хамир қуюқ ҳолга келиши учун озгина ун қўшилади.
Сўнгра, хамир қўлга ёпишмайдиган бўлгунча аралаштирилади.
Полиэтилен салафанга солинади ва 15-20 дақиқа давомида тиндирилади.
Сўнгра хамирни оламиз ва 3 мм қалинликда ёямиз.
2-3 см энликда тўғри тўртбурчак шаклида кесиб чиқилади.
Ўрта қисмдан пичоқда кесилади.
Битта кесиб тайёрланган қуш тилини қўлга олинади.
Сўнгра қирқилган кесманинг ўртасидан қуш тилининг бир учини олиб ўтамиз.
Барча хамирни юқорида келтирилгандек ҳолга келтириб чиқилади.
Ёғни қиздирилган ҳолига қуш тилини соламиз ва икки томонини пишириб оламиз.
Тайёр бўлган қуш тилидан ортиқча ёғ чиқиб кетиши учун салфеткага қўйиб чиқилади, қуш тилини устига шакар кукунини сепган ҳолда тортилади.
Тайёр маҳсулот шундай кўринишда бўлади.