Кўк сомса

  • 2015-09-14 17:17:26
  • 0
  • 0
  • 10278

Масаллиқлар

  • пиёз - 3 дона
  • саримсоқпиёз - 250 гр
  • ун - 500 гр
  • сув - 1 стакан
  • туз - 10 гр
  • туйилган қора мурч - 10 гр
  • хамиртуруш - 25 гр
  • кўк пиёз - 500 гр
  • шовул - 500 гр
  • ялпиз - 500 гр
  • жағ-жағ - 500 гр
  • мачин - 500 гр
  • шўра - 500 гр
  • йўнғичқа - 500 гр

Тайёрлаш усули

Хамир тайёрланиши:

Хамиртурушли хамир қорасиз, бунинг учун илиқ сувга хамиртурушни солиб, туз билан бирга эритиб оласиз.

Кейин қисм-қисмлаб ун солиб хамир қорасиз ва ошириш учун ўраб олиб қўясиз.

Оширилган хамирдан ёнғоқдей зувалачалар ясаб, урпоққа белаб, жўва билан қалинлиги 2 мм қилиб ёясиз.

Қийма тайёрланиши:

Қиймаси баҳорда илк кўкариб чиққан отқулоқ, жағ жағ, ялпиз, йўнғичқа, мачин, шўра, чумчуқкўз каби доривор гиёҳлардан тайёрланади.

Кўкатларни саралаб 4-5 марта ювиб, сирқигач майда қирқасиз ёки чопасиз. Бунга бош пиёз, кўк пиёз, саримсоқ кўки, жизза ёки қўй ёғи, туз ва мурч қўшасиз.

Тайёр қилиб қўйилган ҳар бир жилдга бир ош қошиғида кўк қиймадан солиб, сомсалар тугасиз ва тандирга ёпиб пиширасиз.