Вегетарианча спринг роллар

  • 2015-10-29 09:28:18
  • 1
  • 0
  • 6066

Масаллиқлар

  • сабзи - 1 дона
  • кўк пиёз - 2 ош қошиқ
  • буғдой - 0,5 стакан
  • гуруч уграси - 100 гр
  • спринг ролл учун хамир - 10 дона
  • балиқлик соус - 2 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

Гуручлик угра иссиқ сувда 2 дақиқа буғланади. Кейин сувдан олиниб, кичик бўлакларга тўғралади.

Сабзи ингичка қирғичдан чиқарилади. Тўғралган угра ва сабзига балиқ соуси қўшилиб, аралаштирилади. Ушбу аралашмага ундирилган буғдой ҳам қўшилади.


Тўғралган пиёз қўшилиб, аралаштирилади.


Хамир тайёрлаб олинади. Ичига озгина қийма солинади ва қаттиқ қилиб ўралади.

Қиздирилган ёғда қовурилвади ва қоғозли салфеткага қўйилиб, ёғи силкитиб олинади.

Спринг-роллар ширин-нордон соус билан дастурхонга тортилади.

Манбаа