Крокет

  • 2015-11-02 16:14:34
  • 0
  • 0
  • 7080

Масаллиқлар

  • картошка - 6 дона
  • пиёз - 1 дона
  • тухум - 1 дона
  • туз - 1 чой қошиқ
  • пишлоқ - 200 гр
  • мол гўшти қиймаси - 100 гр
  • нами қочган нон - 1 стакан

Тайёрлаш усули

Бу таомнинг асл ватани Франция ва уни французлар крокет (croquette) деб аташади. Картошка пюресига қиймани аралаштириб ва нон урвоғга бўлиб, ёғга қовуриб олинади. Бу таом турли ҳил номларда дунё ошхоналарига кириб борган. Ичига ҳар хил қўшимчалар қўшиб, цилиндр ёки диск шаклида тайёрласа бўлади.

1. Қайнаётган сувга картошкани солиб пишириб оламиз.

2. Пишган картошкани эзиб пюре ҳолатига келтирамиз.

3. Товага бироз ёғ солиб пиёз ва қиймани қовуриб оламиз.

4. Пюре билан қиймани аралаштирамиз.

5. Тухумдек бўлакларга бўлиб, ўртасига пишлоқ солиб,

6. Думалоқ шаклига келтирамиз.

7. Биринчи унга белаб оламиз,

8. Сўнгра тухумга,

9. ,Охири нон урвоғига бўлиб оламиз.

10. Ўсимлик ёғини170 даражагача қиздириб, икки томонини чиройли қизаргунча қовуриб оламиз.

Таом тайёр. Ёқимли иштаҳа!