Қовурдоқ

  • 2015-11-30 16:02:36
  • 0
  • 0
  • 14291

Масаллиқлар

  • қўй гўшти - 1 кг
  • думба ёғ - 500 гр
  • туз - 1 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Янги сўйилган қўй, эчки, бузоқ, мол ёки кийик, тоғ эчкиси каби ҳайвонларнинг гўштини лонда-лонда қилиб (ҳар бири 50-60гр келадиган қилиб) суяги билан қўшиб бўлиб чиқасиз ва яхшилаб тузлаб олиб қўясиз.
Тўғралган думба ёғни эритиб жиззасини олганингиздан кейин гўштни шу ёғда яхшилаб, қизартириб қовурасиз.
Сўнгра совутиб, сирланган хум ёки бирор бир идишга солиб, устидан қозондаги ёғи ховри чиққач қуйиб юборасиз.
Идишни жипслаб ёпиб олиб қўясиз.
Шу усулда тайёрланган гўшт ёзнинг иссиқ кунларида ҳам бир неча ой айнимай тураверади.
Қовурдоқ суюқ ва қуюқ овқатларга солиб ёки салат ва сабзавотлар билан бирга яхна оваат сифатида истеъмол қилинади.