Кашничли смузи

  • 2016-03-01 14:48:12
  • 0
  • 0
  • 5656

Масаллиқлар

  • банан - 1 дона
  • лимон шарбати - 0.5 дона
  • кашнич - 1 боғ
  • олма - 1 дона

Тайёрлаш усули

Олманинг пўстини арчиб, ўрта қисмини олиб ташлаймиз ва бўлакларга бўламиз. Бананни ҳам пўстидан ажратиб, бир неча бўлакларга бўламиз. Лимон шарбатини сиқиб оламиз, ва кашнич баргларини майдалаймиз. Ҳаммасини блендер стаканига солиб, устидан сув қуямиз. Блендерда аралаштирамиз.

Смузи соғлиғингизга қандай таъсир қилиши уни қай тарзда ичишингизга боғлиқ. Ичимликни овқатланиш вақтида истеъмол қилиш ярамайди. Уни овқатдан икки соат ўтиб, ёки овқатланишдан ярим соат аввал ичиш айни муддаодир. Бундан ташқари, эрталаб оч қоринга (аввал 1 стакан сув ичиб, 15 дақиқа ўтгач) смузини ичиш ҳам соғлиқ учун фойдалидир.