Пирожка учун оширма хамир

  • 2015-09-15 18:03:11
  • 0
  • 0
  • 32375

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 1/2 чой қошиқ
  • ун - 500 гр
  • шакар - 1 ош қошиқ
  • сариёғ - 30 гр
  • тухум - 1 дона
  • туз - 1/3 чой қошиқ
  • хамиртуруш - 25 гр
  • сут - 220 гр

Тайёрлаш усули

Оширма хамир тайёрланаётганда хонада шабада бўлмаслиги зарур.

Келтирилган масаллиқдан 800 гр хамир тайёрланади. Агарда сизда хонаки ачитқи бўлмаса сиз уни ўрнига қуруқ ачитқидан 1:3 нисбатда фойдалансангиз бўлади. Яъни 1 гр қуруқ ачитқи, 3 гр хонаки ачитқи массасига эквивалент бўлади.

"Пирожка учун оширма хамир" тайёрланиши

  • Сутни илитиб, ачитқи солиб араташтирилади.
  • Шакар солинади ва эригунигача аралаштирилади. 20-25 дақиқа тайёр бўлгунча қолдирилади.
  • Ушбу вақт ичида сариёғ эритилади ва тухумга қўшилади.
  • Бир массага келгунча аралаштирилади.
  • Тайёр бўлган ачитқини тухумли массага солинади ва яхшилаб аралаштирилади.
  • Олдиндан туз солиб арадштириб қўйилган унга масса солинади.
  • Хамир тайёрланади ва қўлга ёпишмайдиган кўринишга келмагунга қадар қорилади. Сўнг хамир думалоқ шаклга келтирилади. Ёғланган тоғорачага хамир солигади ва сочиқ билан устини ёпиб 2-2.5 соат иссиқ жойда тиндирилади.
  • Ушбу вақт ичида хамир бир-икки марта қорилади.

Манба