Қатлама сомса

  • 2017-01-03 12:09:36
  • 1
  • 0
  • 12041

Масаллиқлар

  • пиёз - 5-6 дона
  • ун - 1.5 кг
  • туз - 1 ош қошиқ
  • зира - 1 чой қошиқ
  • маргарин - 250 гр
  • мол гўшти қиймаси - 1 кг

Тайёрлаш усули

Сомса учун тузли сувда хамир қорилади ва 30 дақиқа тиниш учун қолдирилади. Хамир ёйиллади ва эритилган маргаринни хамирга суртиб ёйилади, сўнг эса хамир рулет шаклида ўралади.


Рулет шаклида ўралган хамирни 30 дақиқа давомида тиниш учун қолдирилади.
Сомса учун қийма тайёрлаймиз: 1 кг гўшт (ёғли қийма), 5-6 дона пиёз, туз, зира. Гўштга майин тўғралган пиёзни, туз, зирани қўшиб яхшилаб аралаштирилади. Кейин зарурий ўлчамда бўлакларга бўлиб чиқилади.

Сомсаларни керакли шаклда тугиб чиқилади.

Сомсаларни устига тухумнинг сариғини суртилади ва седана сепиб чиқилади. Сомса иссиқ духовкада 240 градус ҳароратда 20-30 дақиқа давомида пиширилади. Ёқимли иштаха!