ёзилган 08:41 08.10.2015
Қовурилган (димланган) жигар
- Муаллиф: Бахтыев Олимжон Абдурубович
- Тайёрлаш вақти: 30 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- 2015-09-21 15:30:27
- 3
- 1
- 18648
Масаллиқлар
- пиёз - 4 дона
- кунгабоқар ёғи - 100 гр
- туз - таъбга кўра
- зира - таъбга кўра
- туйилган қора мурч - таъбга кўра
- жигар - 500 гр
Тайёрлаш усули
Жуда мазали ва фойдали таом.
Уни тайёрлаш учун аввало жигарни кичик 8-10 грамм бўлакларга кесиб тайёрлаб олинади. Қозондаги ўсимлик ёки қўй ёғини баланд оловда қиздириб унда тўғралган пиёз бир оз қизаргунга қадар қовурилади. Сўнг жигар тез-тез аралаштириб турган ҳолда қовурилади. Жигар қовурилгандан сўнг туз, мурч ва хохишга кўра бир оз зира қўшилади. Озгина сув қўшиб қозонни қопқоғи ёпилади ва оловни пастлатган ҳолда 10 дақиқага яқин димланади.
Биласизми,
бу таомда энг мазалиси нима? Бу таом тагидаги пиёзли қайла. Унга иссиқ нонни
ботириб ейишнинг ўзига яраша гашти бор.
Ёқимли иштаҳа!
Биласизми, бу таомда энг мазалиси нима? Бу таом тагидаги пиёзли қайла. Унга иссиқ нонни ботириб ейишнинг ўзига яраша гашти бор.
QO'SHILAMAN, BOSHQACHA BO'LADI.