Конус манти
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 4831.1 ккал
- 2016-08-22 15:38:40
- 0
- 0
- 10589
Масаллиқлар
- мол гўшти - 500 гр
- пиёз - 600 гр
- ун - 0.5 кг
- думба ёғ - 200 гр
- тухум - 1 дона
- сув - 200 мл
- туз - 0.5 ош қошиқ
Тайёрлаш усули
Тайёрланиши:
Ҳар доимгидек ишни аввал хамир қоришдан
бошлаймиз. Ун, сув, тухум ва тузларни аралаштириб қаттиқ ва яхшигина ошхамир
қорилади ва бироз тиндирилади. Хамир тингунча гўшт, пиёз ва ёғни майда кубик
шаклида тўғраб зиравор хамда тузни аралаштириб қийма тайёрлаб олиш ҳам мумкин.
Хамир тингач тахминан 20 граммлик бўлакчаларга бўлиб, қурутдек майда зувалачалар қилинади ва ушбу зувалачаларни ҳам 15-20 дақиқа мобайнида елим халтага солиб тиндирилади. Зувалачалар бир бирига ёпишиб қолмаслиги учун озроқ ун сепиб аралаштириб юборишни тавсия этилади. Сўнгра зувалачаларни ҳар бирини жўва билан ёйилади.Ва ушбу ёйилган жилдни қўлни халқа қилиб устига қўйилади.Ўртасига қийма солинади.
Ва бармоқлар билан қиймани эҳтиёткорлик ила бироз ичкарига босилади.
Энди худди манти каби бир четдан хамирни бир бирига ёпиштириб, тўқиб чиқиш мумкин, фақат оддий мантида аввал бир томонда ярмигача тугилиб, сўнгра иккичи тарафдан тугилади бу ерда эса фақат бир томонда тугилишни бошлаб охиригача етқазилади.
Ва манти қасқонга тагини ёғлаб тикка қўйилади.Ҳаммаси шу шаклда тугилади ва қайнаб турган сувда 30-35 дақиқа мобайнида пишириб олинади. Манти буғда кўп туриб қолса бўшашиб, шакли истагандек чиқмаслиги мумкин.Тайёр бўлган мантиларни таъбга кўра безатиб дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.