Автомобилингиз қишги мавсумга тайёрми?
- Муаллиф: Malika
- Тоифа: Оила бюджети
- 2015-11-06 12:09:53
- 0
- 0
- 6835
Шахсий автомобилига эга кишилар учун қиш — энг мураккаб мавсум. Шу боис аёзли кунларга олдиндан ҳозирлик лозим. Хўш, автомобил ишқибозлари, “темир тойчоғингиз” қишга тайёрми? Уни совуқ кунлар келишидан, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетишидан аввал бир сидра текшириб олдингизми? Ахир ўзингиз ёзги кийимларни жавоннинг тубига териб, иссиққиналарини шайлаб, кийиб ҳам улгурдингиз-ку.
Келинг, биргаликда автомобилни қишги мавсумга тайёрлаш бўйича мутахассислар томонидан тақдим этилган тавсияларни ўқиб, нималарга эътибор қаратиш ҳақида яна бир бор фикр юрицак.
Демак, энг аввало, қиш келишидан олдин автомобилни тўлиқ техник кўрикдан ўтказиб олган маъқул. Агарда бунга имконият бўлмаса:
Ғилдираклар. Биринчи навбатда резина ғилдиракларни қишга мўлжалланган махсус шиналарга алмаштириш лозим. Чунки паст ҳароратда ёзги шиналар музлайди ва қотади. Натижада тўхташда автомобил сирпанишни бошлайди. Айрим мутахассислар ҳаттоки AW ва АС(Анй Weather – «Ўар қандай об-ҳаво» ва Алл Сеасонс – «Барча мавсумлар») тоифасига мансуб барча фасллар учун мўлжалланган ғилдиракларни ҳам тавсия этишмайди. Таъкидланишича, улар иссиқ ва кам қор ёғадиган Европа мамлакатлари учун кўпроқ мос келади. Бизнинг шароитда эса Winter (W) («Ўиш»), М+С (Муд+Snow – «Лой+Ўор») тоифасига тегишли ғилдираклар маъқулроқ. Бу каби ғилдираклар нисбатан хавфсизроқ ва қулайроқ.
Кузов. Қиш келиши билан автомобил кузовини турли емирилишлар (коррозия)дан ҳимоялаш чораларини кўриб олиш лозим. Масалан, баъзи мутахассислар кузовга мастика (махсус мумсимон модда) ёки оддий мум суртишни тавсия қилишади. Кўпчилик авто улов ишқибозлари автомобил остки қисмини қишда йўллардаги музни эритиш мақсадида сепилган ва кузовни емирувчи моддалардан тозалаб туришади.
Аккумулятор. Маълумки, автомобил қишда ёзга қараганда кўпроқ энергия сарфлайди. Эски аккумуляторлар бундай зўриқишга дош бера олмаслиги мумкин. Натижада унинг қуввати тезда тугаб, ноқулай ҳолга тушириб қўйиши мумкин. Шу сабабли қиш мавсуми учун алоҳида аккумулятор олиб қўйган маъқул.
Сим (провода) ва свечалар. Паст ҳарорат ва сифациз ёнилғи свечаларни тезда ишдан чиқариши мумкин. Уларни текшириш, тозалаб туриш, зарурат туғилганда эса бутунлай алмаштириш керак. Симлар ҳам қишда музлаши ва намлик ортиши оқибатида шикастланиши, натижада қисқа туташувлар рўй бериши мумкин. Шу боис электр ўтказувчиларни ҳам мунтазам текшириб туринг.
Ойналар. Ойна тозалаш учун мўлжаллаб қуйилган сув имкон қадар музламайдиган махсус суюқлик билан алмаштирилиши, шунингдек, улардаги иситиш тизимларининг созлиги текширилиши лозим. Ойна артгич (дворник)лар носозликлари ҳам ўз вақтида бартараф этилиши зарур.
Тормоз суюқлиги. Ноқулай об-ҳаво шароитида автомобил тўхташ тизимининг меъёрида ишлаши ўта муҳим. Шу сабаб ушбу тизимнинг созлигини, тормоз суюқлигининг янгилиги ва сифатли эканини назорат қилиб бориш лозим.
Мотор мойи. Аввалги мақолаларимиздан бирида мотор мойи ҳақида зарур маълумотларни тақдим этган эдик. Ўишга тайёргарлик кўришда ушбу масалага яна бир бор диққат қаратган маъқул.
Шунингдек, ҳар ойда бир маротаба эшик қулфлари музлашга қарши воситалар билан тозаланиб туриши фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу билан ҳам қулфлар мойланади, ҳам музлашнинг олди олинади.
Ўиш фаслида турли кўнгилсиз ҳолатларга тайёргарлик кўриш мақсадида тез тиббий ёрдам қутиси, заҳира ғилдирак, қўшимча қўлқоп, сим арқон (тросс), турли ҳажмдаги калитларни шай ҳолатга келтириб қўйиш мақсадга мувофиқ.