Қандай қилиб оила бюджетини тежаш мумкин?
- Муаллиф: Дания
- Тоифа: Оила бюджети
- 2015-09-14 15:41:37
- 0
- 0
- 12245
Оила бюджетини тежаш тўғрисидаги саволга ҳам алоҳида аҳамият билан қарамоқ лозим. Ушбу масалада бир хил бўлган рецепт мавжуд эмас, аммо умумий бир йўлини топиш мумкин.
Агарда Сиз 2-3 ой давомида бюджетни юритсангиз, шунда сизда таҳлил учун маълумотлар пайдо бўлади.
Бунинг учун 3-5 та энг йирик харажатларни олиб, уларни "қисқартириш" масаласини яхшилаб ўйлаб кўринг. Ушбу харажатлар сизга тўғри келиши, соғлиғингиз, оилангиз, муносабатларингиз ва турмуш даражангизга зарар етказмаслик жиҳатларига эътиборингизни қаратинг.
Бирингчи навбвтда истеъмол кредитлари ва қарзлардан қутулиш лозим. Булар даромадларингизни йўқ қилувчи асосий харажатлар ҳислобланади. Дабдаба буюмлари ва тунгги турмуш тарзи ҳам шулар қаторига киради. Булар Сиз ҳеч қандай зарарларсиз воз кечишингиз мумкин бўлган нарсалардир.
Қолган биринчи 5 та харажатларингиз билан ҳам танишиб, қайсилардан ҳеч қандай зарарларсиз воз кечиш мумкинлигини қараб чиқинг.
Албатта бунинг бошқа йўли ҳам мавжуд бўлиб, бу умуман ҳеч нарсага тежамасдан, қандай қилиб даромадларни ошириш, шу билан бутунлай "тежаш" ва "оила бюджети" деган сўзлардан узоқлашишдир. Бу усул преспектив жиҳатдан тежашдан кўра яхшироқ бўлиб, бироқ кўпчиликга бу йўл унча ёқмайди.