Малинанинг 5 шифобахш хусусияти
- Муаллиф: Pazandaxon
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2016-09-15 13:31:47
- 0
- 0
- 7763
1.100 гр. мевасида 42 килокалория мавжуд бўлган бу мева қоматингизга хавф солмасдан, саломатлигингизга кони фойда бўлади.
2. Янги меваси, қуритилгани, мураббоси ва барги грипп, шамоллаш каби хасталикларни даволашда энг самарали восита сифатида фойдаланилади. 1-2 чой қошиқ қуритилган малина мевасини 1 стакан қайнаган сувга солиб, бирор дақиқалардан сўнг иссиқ ҳолида ичинг. Ёки малина мураббоси солинган чой ичиб, ўраниб ёцангиз, шамоллаш осон чекинади.
3. Ушбу резавор мева гастрит, камқонлик, гипертония, юрак қон-томир хастлаликларини даволашда ҳам қўлланилади. Ичак яллиғланишлари, гастрит безовта қилса, малина шарбати ичинг. Малинани эзиб, докадан ўтказинг. Кунига 50-100 мл.дан 3 марта овқатдан олдин қабул қилинг.
4. Барги ва гули аёлларга хос касалликларга даво бўлади. 10 гр. қуритилган гули ва баргини 200 мл. қайнаган сувда қайнатиб, 30 дақиқа тиндиринг. Кейин сузгичдан ўтказиб, ичинг.
5. Доимий бош оғриғидан шикоят қилсангиз, малина мевасини сувга солиб қайнатинг-да, тайёр бўлган компотдан кунига 1-1,5 литр ичинг.
Манба: Darakchi.uz