Ошхонадаги асосий пазандалик хатоликлар
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2016-12-02 18:17:46
- 0
- 0
- 9458
Кун давомида таом тайёрлашда, кўпчилигимиз баъзи нарсаларни одатий тарзда бажариб, уларни тўғри бажараётганлигимиз тўғрисида ўйламаймиз ҳам. Шунга биз тайёрланаётган таомлар сифати ва мазасини янада яхшилашингиз учун энг кўп тарқалган пазандалик хатолари тўғрисида маълумот берамиз.
Нимага хамир ошмайди?
Энг кенг тарқалган хатолардан бири булар эски хамиртуруш ёки водопровод суви ҳисобланади. Хамиртурушни танлашда уни яқин кунларда ишлаб чиқарилганига аҳамият беринг. Энг муҳими олдин ишлатилганларингиздан фойдаланманг. Ҳаттоки фильтрдан ўтказилган водопровод сувида хамиртурушни ошишига ҳалақит берувчи, хлор мавжуд. Шунинг учун хамир тайёрлашда ёғли бўлмаган, уй ҳароратидаги сутдан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Кексни духовкадан олган заҳотиёқ ейиш мумкинми?
Иссиқ кекслар кесилганда, улар ўз шаклини ўзгартиради ва кекснинг иссиқлигида уни мазасини ҳис қилиш қийин. Одатда баъзи кексларни иккинчи кунда истеъмол қилган яхши.
Картошкани қопқоқ ёки қопқоқсиз қайнатиш керакми?
Сув қайнаб ва қочиб қолиш ҳолати сизга танишми? Картошкани қайнатишда унинг устини ёпган яхшироқ. Сабаби идиш қопқоғини ёпганда биз маҳсулотларнинг фойдали жиҳатлари ва таъмини сақлаб, тайёрлаш жараёнини тезлаштирамиз.
Помидорларни шўрва ва қовурмага қачон солиш керак?
Баъзида шошилганимизда барча маҳсулотларни қозонга бирданига солиб юборишни истаймиз. Аммо помидор солиниши керак бўлган таомга бундай қилиб бўлмайди. Хато қилмаслик учун ёдда тутинг, помидор кислота бўлиб, у гўшт маҳсулотларини пишишида ёрдам берса, сабзавотларга аксинча таъсир қилади. Яъни мисол учун сиз шўрва тайёрлаётган бўлсангиз, помидор ёки томат пастасини картошка, сабзи, карам ва бошқа сабзавотлар пишганидан сўнг солишингиз керак. Агарда гўштни димлаётган бўлсангиз, помидорларни бошида солган яхши. Шунда гўшт юмшоқ чиқади.
Зайтун ёғида қовуриш
Ўртаерденгиз ошхонаси таомларини тайёрлашда зайтун ёғини ишлатишга ошиқамиз. Ушбу ёғни қизиш ҳарорати паст бўлгани учун маҳсулотларни куйган таъм билан бузиб қўйиш хавфи мавжуд. Шунга, уни салатлар учун ишлатишга урининг.
Макаронларни чайиш шартми?
Макаронларни чайимаган яхши. Бу одат совет даврларидан қолган бўлиб, у пайтда макаронлар оддий ундан тайёрланган. Улар пишганидан кейин бир-бирига ёпишиб қолмаслиги учун уй бекалари уларни яхшилаб чайишга уринишар эди. Ҳозирда макаронлар одатда қаттиқ турдаги ун навларидан тайёрланади. Агарда уларни кўп миқдордаги сувда қопқоқсиз пиширилса улар бир-бирига ёпишмайди. Шунда ҳам ёпишиб қолишини кузатсангиз, унда сувга ўсимлик ёғи қўшинг.
Қайси маҳсулотларни музлатгичда сақлаш мумкин ёки мумкин эмас?
Маҳсулотларни тўғри сақлаш ҳам пазандалик санъати ҳисобланади. Зираворлар, асал ва нон маҳсулотларини музлатгичга солмасдан хато қиламиз. Ваҳоланки айнан совуқ ва қоронғу жойда улар яхши сақланади. Банан ва помидорларни эса аксинча кўриниши ва ҳидини йўқотиши туфайли музлатгичда сақлаб бўлмайди.