Қандай қилиб ошхонада ишлашни соддалаштириш мумкин
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2017-10-06 11:01:45
- 0
- 0
- 12586
Таом тайёрлаш жараёни жуда зерикарли бўлганда, уни озгина бўлса ҳам мазмунли ва қизиқарли қилишга ҳаракат қилинг.
Маълумки барчамиз ҳар куни таом тайёрлаш билан машғул бўламиз, айниқса бугунги вақт жуда тиғиз бўлган пайтда бу жараён одатий ва зерикарли ҳолга айланади. Таомни мамнуният билан тайёрламаганда эса унинг таъми мазали чиқмайди. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун эса дизайнерлар ошхона учун турли хил таомлар тайёрлаш жараёнини соддалаштирувчи ва бизни қувонтирадиган гаджетларни ўйлаб топмоқдалар.
Авокадо учун пичоқ
Ушбу витаминларга бой бўлган мевани хуш кўрувчилар учун жуда қулай мослама ҳисобланади. Пишган, юмшоқ авокадо данагини ҳеч қандай муаммоларсиз ажратиш мумкин.
Тухум учун сепаратор
Ушбу мослама ёрдамида тухум сариғини оқидан осонгина ажратиш мумкин.
Сабзавотлар учун пичоқ
Қўлдан сирпаниб кетувчи лимон, помидор пиёз каби сабзавотларни тўғраш учун ҳақиқатдан ҳам ажойиб мослама ҳисобланади.
Пишлоқ учун пичоқ
Сичқончали ушбу қулай пичоқ пишлоқни осонлик билан кесишда ёрдам беради.
Картошка учун стол
Бу столда картошкани тозалаш жуда қулай ҳисобланиб, уни тизза устига қўйиб ишлатиш эса унинг асосий афзалликларидан бири саналади.
Апельсин учун пичоқ
Бу пичоқ ёрдамида қўллар ва тирноқларингизни ифлос қилмасдан апельсин пўстлоғини тозалашингиз мумкин.
Тостлар учун трафарет
Фарзандларингиз эрталабки нонуштани истеъмол қилишдан бош тортишадими? Унда уларни трафарет ёрдамида нон бўлагида севимли мультфилм қаҳрамонлари расми туширилган нонушта билан жалб қилинг.
Ананаслар учун пичоқ
Эҳтимол, барча учун ананасларни тозалаш энг ёқимсиз жараёнлардан бири ҳисобланса керак. Бироқ бу пичоқ ананасларни тозалаш вазифасини осонлаштириш билан бирга, ёқимли таассуротлар қолдириши аниқ.
Тахтакач
Доғ кўринишидаги бу тахтакачни стол устига қўйиш қулай ҳамда жуда ёрқин ҳисобланади.