Табиий пардоз воситаси: соч ўстирувчи 5 хил ниқоб
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-09-23 11:46:41
- 0
- 0
- 72315
Бундай ниқобларни экологик
тоза маҳсулотлардан тайёрланг, зеро, бундай ниқоблар профессионал
маҳсулотлардан қолишмай, ҳатто улардан ҳам яхшироқ натижа беради!
Қалин ва узун сочлар
учун алоэли ниқоб
2 дона тухум сариғи ва 1 чой қошиқ асални аралаштиринг,
1 ошқошиқ зайтун мойини эса 2 ошқошиқ алоэ баргларидан сиқиб
олинган шарбати (бунинг учун қайнаган
иссиқ сувга алоэ барглари ботириб олинади ва майда қирғичдан чиқариб олинади.
Олинган шарбати эса дока ёки ситадан ўтказиб олинади) билан аралаштиринг ва
икки аралашмани қўшиб аралаштирганча бир маъёрга келтиринг. Ҳосил бўлган ниқоб
соч илдизларига суртилиб, соч устидан пергамент қоғози ўралади, кейин сочиқ ёки
рўмол ўралади ва 30-40 дақиқадан сўнг сочларингизни ювиб ташланг. Агар сочларингиз
қуруқ ва жонсиз бўлса, сочларингиз узунаси бўйлаб ушбу ниқобни суртишингиз
мумкин (бу ҳолда маҳсулотлар миқдорини икки баробар кўпайтириш керак). Бундай
ниқобни иссиқ ванна қабул қилишдан олдин ёки саунага боришдан олдин қилиш
мақсадга мувофиқ, бинобарин, иссиқлик таъсири остида фаол ингредиентлар
чуқурроқ сингади.
Жилокор ва узун сочлар учун
хнадан тайёрланган ниқоб
1
ошқошиқ қуруқ чой устидан 0,5 стакан қайнаган сув қуйилади, 2-3 дақиқадан сўнг ушбу
дамламага 2 ошқошиқ хна кукуни ва 2 чойқошиқ қаҳва кукуни қўшилади. Масаллиқлар
аралаштирилади ва соч илдизига суртилиб, полеэтилен қопча билан ўраб қўйилади.
Ушбу ниқобни 30 дақиқдан 2 соатгача ушлаш мумкин, сўнгра сочлар илиқ сувда ювиб
ташланади.
Соч тўкилишига қарши
коньякли ниқоб
Коньякли
ниқоб учун 1 ошқошиқ коньяк, 2 ошқошиқ
зайтун мойи, 1 ошқошиқ асал ва 1 дона тухум сариғи керак бўлади. Барча
маҳсулотлар аралаштирилгач, ниқоб бошга суртилади ва сочлар устидан полиэтилен
қопча ўралади, устидан сочиқ ёки рўмол ўраш мақсадга мувофиқ. 30-60 дақиқадан
сўнг сочлар илиқ сувда ювиб ташланади. Коньяк таркибида қиздирувчи натижага
эга, шу сабабли ҳам бош терисидаги қон алмашинишини яхшилайди. Табиийки, соч
илдизи озиқлантирувчи моддаларни кўпроқ қабул қилади. Ушбу таббий ниқобдан сўнг
сочлар янада жилокор ва юмшоқ ҳолатга келади. Тўқ соч чоҳибалари ниқобга бироз қаҳва
қўшишлар ҳам мумкин. Алоэ қўшилган ниқоб каби коньякли ниқобни ҳам ҳаммом ёки
саунада қилиш мақсадга мувофиқдир.
Сочлар илдизи учун асалли
ниқоб
Бир дона
тухум сариғига 1 чойқошиқ асал қўшинг, кетилан ёғли қатиқ солиб аралаштиринг ва
сочлар илдизига суртиб чиқинг. Барча ниқобни суртганингиз каби устидан
полиэтилен қопча, унинг устидан сочиқ билан ўранг ва 20-30 дақиқадан сўнг
сочларингизни ювиб ташланг. Натижаси янада кучлироқ бўлишини истасангиз,
ниқобга озгина эфир мойи қўшишингиз мумкин. Масалан, розмарин (соч илдизини
мустаҳкамлаб, тўкилишини олдини олади), иланг-иланг (соч тузилишини тиклайди), чой
дарахти (соч ўсишини яхшилайди ва қазғоқни олдини олади), лаванда (соч пиёзини
мустаҳкамлайди) каби фир мойларидан фойдаланишингиз мумкин.
Соч ўстирувчи чакамуғ мойи
қўшилган ниқоб
Чакамуғ ёғини дорихонадан ҳарид қилмай, ўзингиз тайёрласангиз, муолажа натижаси янада кучлироқ бўлади. Бунинг учун майда тўғралган 100 г қариқиғ барглари утидан 0,5 стакан зайтун мойи қуйилади ва бир кун давомида қоронғу хонада сақланади. Эртасига ушбу аралашма сув буғига қўйилади ва 15-20 дақиқа давомида ушбу буғда ушланади. Сўнгра совутилиб, докадан ёғи сиқиб олинади. Тайёр бўлган мойга 1 чойқошиқ глицерин қўшишни ёдингиздан чиқарманг. Хонаки чакамуғ мойи тайёр! Уни соч илдизидан узунасигача массаж ҳаракатлари билан суртинг ва 40-60 дақиқага қолдиринг.