Бир чимдим маслаҳат
 
                            Хонадонининг суюкли аёллари, тиниб-тинчимас бекалар! Эътиборингизга ҳавола этаётган сиз билган ва билмаган ёинки назарингиздан четда қолган қуйидаги жиҳатлар сизга рўзғорда қўл келади, деган умиддамиз. Марҳамат!!! ☺
Ёғларни сақлаш ва улардан фойдаланиш хусусида:
    Тозаланмаган баъзи ёғларда чўкинди бўлганлиги сабабли ҳам кўтариб олиб ишлатиш зарур;
    Ёғни қайта ишлатадиган бўлсангиз, сузиб олинг. Чунки унда илгари қовурилган маҳсулотларнинг қолдиқлари бўлиши мумкин;
    Ёғларни мис идишда сақламанг, сифати бузилади;
    Ёғларни, айниқса,сариёғ ва маскаёғни қоронғу ерда сақлаш керак. Агар ёғга қуёш нури таъсир этса, унда инсон организми учун зарарли бўлган ёгъ кислотаси ҳосил бўлади.
Хамир хусусида:
    Хамир қилинадиган ун гарчи тоза бўлса ҳам элаб ишлатинг. Эланганда уннинг орасига ҳаво кириб, хамир яхши кўпчийди;
    Қайноқ сувга хамир қориб бўлмайди. Чунки қайноқ сув хамирни тириштириб ёйишни қийинлаштиради, шунингдек, ғозини йўқотади. Натижада, хамир яхши кўпчимайди ҳам;
    Хамирни ўз ҳажмидан 2 баровар катта тоғорада қоринг;
    Хамир қораётганда сувни бирдан қўшманг, оз-оздан қўшсангиз хамир тез қорилади ва яхши чиқади;
    Хамир махсулотларининг орқаси тандирда ёпишиб, тушиб қолмаслиги учун ёпишдан олдин қизиган тандирнинг деворларига намакоб сепинг.
Пичоқларни сақлаш хусусида:
    Пичоқларни вилка қошиқлар билан бирга сақламанг, акс ҳолда тез ўтмаслашиб қолади;
    Пиёз ва балиқ кесилган пичоқнинг ҳидини кетказиш учун иссиқ сувда ювиб, қуруқ туз билан яхшилаб ишқаланг.
Идишларни тоза сақлаш хусусида:
    Тоза ювилмаган идиш нафақат таомнинг сифатини бузади, балки соғллиққа ҳам зарар етказиши мумкин;
    Овқат сузишдан олдин идишларни қайноқ сувда бир бор ювиб олинг. Чунки одатда, идишларни махсус кукунларидан фойдаланган ҳолда ювамиз. Идиш-товоқлардан тозалаш кукунларининг ҳиди келиб қолиши ёки тоза ювилган идишларга ҳам чанг қўнган бўлиши мумкин;
    Идиш ювганда сувга бир оз туз ёки нон сода солинса, идишнинг кири тез кетади.
Овқат нега куяди?
    Оловнинг баланлигидан;
    Қозонда яхши тозаланмаган бўлса, яъни эски овқатнинг қолдиқлари қолган бўлса;
    Баъзан идишнинг юпқалигидан;
    Куйиш масалиқнинг ҳусусиятига ҳам боғлиқ.
Ва бошқа маслаҳатлар:
    Гўштли ва ёғли таомлардан сўнг совуқ сув ичманг. Шифокорларнинг фикрига кўра, бу гастрит ва ичак яраси каби касалликларни чақиради;
    Жигар ва жигардан пишириладиган таомларга тузни жуда кам миқдорда солган маъқул. Акс ҳолда жигар қаттиқ бўлиб қолиши мумкин;
    Ошдан тош чиқишига баъзан туз сабабчи бўлиши, туз билан бирга майда тошлар тушиши мумкин. Шунинг учун таом пишираётганда тузини эритиб, яъни намакоб қилиб овқатга қуйган маъқул.





