Юзингиз учун қандай крем танлашни биласизми?


Юз терисини озиқлантириш

Юз терисини озиқлантириш юзнинг согълом нур таратишининг асосий омилларидан биридир. Юзни озилқантиришнинг оддий усули маълум бир кремлардан фойдаланишдир. Ҳозирги кунда косметик воситалар дўконига кирганимизда ёки каталогларни кўздан кечирганимизда бир қанча кремларнинг турини кўрамиз. Бироқ крем танлашда юзимизни тури ва ёшимизни ҳисобга олишимиз керак. Ҳўш унда қай бир крем менинг юзимга мос келади деб ўйланишингиз мумкин. Дугонажонлар , бугун сизга шу ҳақида яъни кремларнинг турлари ҳақида бироз маълумот бермоқчиман.

Ёғли тери учун (Для жирной кожи)

бу номдаги крем ёғли юз терилари учун мўлжалланган бўлиб, улар юздаги ёғ ҳужайраларини фаолиятини нормаллаштиради, агар сизнинг юзингизда ҳуснбузарлар бўлса, бундай крем сизга айни муддао.

Қуруқ тери учун (Для сухой кожи)

Бундай кремлар, қуруқ юз соҳибалари учундир. Агар сизнинг юзингиз ювганингиздан соънг тортишса билингки, бундай

кремлар айнан сиз учун. Шу ўринда айтишим керакки, қуруқ юз эгалари юзларига алоҳида эътибор бериш керак, чунки қуруқ юзларга ажин тушиш эҳтимоли юқори.

Нормаль юз териси учун (Для нормальной кожи)

Ўз номидан маълумки, бундай крем нормал юз терилари учундир. Лекин бундай юз эгалари бизнинг иқлим муҳитимизда кам учрайди.

Аралаш юз териси учун (Для комбинированная кожа)

Бу аралаш тери учун кремдир. Аралаш терининг ҳамма қисмлари бир ҳил бўлмайди. Кўп ҳолларда юзнинг бурун ва ияк қисмлари ёғли, пешона ва яноқ қисмлари эса қуруқ бўлади.

Таъсирчан юз териси учун (Для чуствительная кожа)

Одатда бундай кремларни бизнинг дўконларимизда кам учратаман. Бу крем таъсирчан юз терилари учун мўлжалланган. Агар сизнинг терингиз шамол, қуёш ва иссиқлик таъсирида қизариб кеца ёки косметик воситалар(пудра, тоналка) га аллергиянгиз бўлса, унда сизнинг терингиз таъсирчан теридир.

Барча турдаги юз териси учун (Для всех типов кожи)

Бу крем ҳамма терилар учундир. Бундай кремлар асосан, макияж олдидан ишлатилишга мўлжалланган. Лекин менинг шахсий фикримча, макияж олдидан ҳам айнан ўз юз терингизга молжалланган кремдан ишлатганингиз маъқул.

Кундузги крем (Дневной крем)

Кундузги крем бўлиб, кундузи юзга суртиш учундир.

Тунги крем (Ночьной крем)

Тунда ишлатиш учун крем. Тунги кремларни асло кундузи фойдаланманг. Чунки тунги кремлар қуёш нурида юзда доғ пайдо қилиши мумкин.

Оқартирувчи крем (Осветляющий крем)

Оқартирувчи кремдир. Агар юзингиз қуёш нуридан қорайган ёки доғлар пайдо бўлган бўлса, бундай крем сиз учун.

Юздаги доғларга қарши (Против пигменты)

Бу ҳам юздаги доғларни йўқотиш учун кремдир.

СПФ15, СПФ30, СПФ40 ва ҳакозо- Бундай кремлар қуёш нуридан ҳимояловчи кремлардир. Ёз кунларида албатта бундай кремлардан фойдаланишни маслаҳат бераман. Одатда мен СПФ 40 кремларидан фойдаланаман ва бу бизнинг иқлимдан қуёш нуридан яхшигина ҳимоя қилади.

Қуёш нурларида бир ҳил қорайиши учун Крем для загар

“Загар” яъни терини қуёш нурларида бир ҳил қорайиши учун фойдаланиладиган крем.

Намлантирувчи крем (Увлажняющий крем)

Намлантирувчи кремдир. Бундай кремга айниқса ҳозиргидай қиш кунларида талаб ошади. Намлантирувчи кремлар юздаги намликни сақлаб туради. Бу эса ташқи омилларнинг зараридан ҳимоялайди.

Озиқлантирувчи крем (Питательный крем)

Озиқлантирувчи крем. Бу кремлар таркибига ҳар ҳил турдаги витаминлар киритилган бўлиб, у терига озуқа беради. Озиқлантирувчи кремлар ҳам турларга бўлинади. Мисол учун “питательный крем для сухой кожи”, “питательный крем для чуствительная кожа” ва ҳакозо..

Юздаги ялтироқликни йўқотувчи крем (Матирующий крем)

Бу ҳам ёғли юзлар учун. Агар сизнинг юзингизда ҳуснбузарлар йўқ, лекин иссиқлик таъсирда бироз терлаб, ялтираб қолса, демак сизнинг юзингиз ўрта ёғли ва шундай кремлар сизга мос.

+25; +30; +40; +60- крем қадоқларидаги бундай белгилар ёш кўрсаткичини билдиради. +25- бу 25 ёшдан юқори, +30- бу 30 ёшдан юқори аёллар учун. Крем танлашда албатта бу кўрсаткичларга амал қилинг.

Ажинларга қарши крем (Крем от морщин)

Бу ажинларга қарши крем бўлиб, бундай кремларга ёш кўрсаткичи албатта берилади.

Ёшартирувчи крем (Омолаживающий крем)

Ёшартирувчи деган маънони беради. Одатда бундай кремлар 30 ёшдан юқори болган аёлларимизга таклиф қилинади. Одатда 30 ёшдан соънг, теримизга ажин тушишни бошлаб, оъз эластик ҳолатини ёъқотади, бундай вақтларда ёшартирувчи кремлардан фойдаланиш керак. Бунда ҳам албатта ёш коърсаткичига амал қилган ҳолда.

Юздаги эластиклик ҳолатини қайтариш учун крем (Подтягивающий крем)

Таржима қилганда кўтарувчи сўзи келиб чиқади. Бу кремлар ҳам ёши катта аёлларга, юз ва ияк қисмлари эластик ҳолатини йўқотган ҳолатларда ишатилади.

30 ёшдан ошганлар учун крем (Для зрелой кожи)

Бу ажин тушган ва ўта қуруқ юзлар учун крем, бундай кремлар ёш чегараси ҳам 30 ёшдан юқоридир.

Суюқ крем (Крем флюид)

бу кремларнинг шакллари бўлиб, крем флуид оддий кремдан суюқроқ кўринишда бўлади.

Даволовчи крем (Крем сыворотка)

Бу таркибида даволовчи функсиялар мавжуд масса. Оддий қилиб айтганда таъсири “одатий кремдан кучлироқ крем”. Бундай крем турларига асосан ажинларга қарши ёки +30 категориялари киради.

Оздирувчи крем (Антицеллюлитный крем)

Маҳаллий тилда айтганда оздирувчи крем. Бундай кремлар тананинг тўла қисмларига суртилади. Лекин бундай кремлар дори воситаси ҳисобланмайди. Улар тўлаликга қарши машқлар ва диэталарга кўмакдош сифатида ишлатилади.

Булар биз кўп учратадиган крем турларидир. Ўзингизга керакли маълумотни олган бўлсангиз, бундан жуда ҳурсандман. Кейинги блогимда кремлардан тўғри фойдаланиш ҳақида бўлади. Дугонажонлар ўзингизни асранг, доимо гўзаллик билан ҳамроҳ бўлинг, чуники гўзаллик дунёни қутқаради!