Мастава
- Автор: Xodjayeva Feruzaxon Izzatulloyevna
- Время приготовления: 40 мин
- Категория: Первые блюда
- Калорийность блюда: 100 ккал
- 2015-09-15 15:28:44
- 0
- 0
- 19157
Ингредиенты
- говядина - 300 гр
- картофель - 1-2 штука
- морковь - 1-2 штука
- лук - 2 штука
- помидор - 1-2 штука
- чеснок - 1 штука
- масло хлопковое - 100-150 гр
- рис - 100 гр
- соль - по вкусу
- зелень - по вкусу
- перец горький - 1-2 штука
- приправа - по вкусу
Способ приготовления
Гўшт ва барча сабзавотларни майда кубик шаклида тўғралади ва қизиб турган ёғда аввал гўштни солиб қовурилади. Шу ўринда гўшт ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак, кимдир “мастава фақат қўй ёғ ва қўй гўштидан тайёрланиши керак” деб эътироз билдириши табиий. Ишонинг, гўшт бу асосийси эмас. Тўғри, ким учундир қўй гўшти мол гўштига нисбатан кўпроқ ёқар, тўғри қўй гўшти мол гўштига нисбатан юмшоқроқ бўлиши мумкин. Лекин бири бўлмаса ёки ёқмаса иккинчисидан фойдаланса ҳам бўлаверади.
Қозондаги гўштни 3-4 дақиқа қовуриб, ортидан пиёз ва маставага ранг бериш учун помидор солиб қовуришни давом эттирилади, агар помидор бўлмаса ўрнига ярим ош қошиқ томат пастаси қўшиб қовуриш мумкин.
Сўнгра навбат билан сабзи, қартошка, булғори қалампири ва саримсоқ солиб қовурилади, ортидан туз ва мурч қўшиб сув қуйилади.
Энди маставанинг энг муҳим ва нозик томонига
эътиборимизни қаратадиган бўлсак бу албатта гуруч ҳисобланади. Чунки кўп
холларда маставага гуручни муддатидан олдин солиб қўйилгани ёки керагидан ортиқ
туриб қолгани боис гуручлар бўкиб, эзилиб кетган бўлади. Бу эса маставанинг
таъмига ва сифатига таъсир қилиши аниқ. Шунинг учун гуручни охирги босқичда,
таомни дастурхонга тортиқ қилишдан тахминан 10-15 дақиқа олдин солинади ва
шундагина маставадаги гуручлар дона-дона бўлиб туради.